{{baseData.historyTitle}}

{{baseData.historyTitle}}

OPPO расмий веб-сайти фойдаланувчилари учун фойдаланиш келишуви

OPPO расмий веб-сайти фойдаланувчилари учун фойдаланиш келишуви
I. Фойдаланиш келишувининг қўлланиш кўлами

Фойдаланиш келишуви OPPO расмий верб-сайтига (“веб-сайт”) нисбатан қўлланилади. Ушбу орқали OPPO фойдаланувчиларга Келишувни ўқиб чиқиш ва тўлиқ тушинишни махсус тарзда эслатади. Веб-сайтдан фойдаланишингиз сизнинг Фойдаланиш келушувига розилигингизни англатади; Агар рози бўлмасангиз, веб-сайтдан фойдаланманг. OPPO Келишув мазмунини қонун кўлами доирасида ўз ихтиёри бўйича вақт-вақти билан ўзгартириб туриш ҳуқуқини сақлаб қолади ва Фойдаланиш келишувидаги ўзгаришларни мунтазам равишда кўриб бориш учун ёлғиз ўзингиз жавобгардирсиз. Агар сиз ўзгартирилган маълумотлар чоп қилинганидан кейин веб-сайтдан фойдаланишни давом эттирсангиз, бу сизнинг ўзгаришларга розилигингиз ва уларни қабул қилишингизни англатади.

II. Интеллектуал мулкчилик ҳуқуқлари бўйича баёнот

Веб-сайтда мавжуд бўлган барча контентлар, жумладан, бироқ фақат шу билан чекланмаган ҳолда, матнлар, расмлар, мусиқа, видеолар, анимациялар, савдо белгилари, намуналар, диаграммалар, визуал интерфейслар ва компютер кодларига (“контентлар”) нисбатан тегишли интеллеcтуал мулкчилик ҳуқуқлари OPPO га тегишли бўлади ёки ҳуқуқий ваколатлар билан OPPO томонидан фойдаланилади. Бу веб-сайтнинг таркибидан OPPO дан аввалдан ёзма розилик олмасдан туриб ҳеч бир усулда ҳеч қандай тижорий мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас, ёзма тарзда бошқача айтилган ҳоллар бундан мустасно.

Сиз OPPO маҳсулотлари ва OPPO томонидан кўрсатилувчи хизматлар ҳақидаги маълумотларни веб-сайтда юклаб олишингиз мумкин, бироқ улардан тижорий мақсадларда фойдаланилмаслиги керак ва юқоридаги маълумотлар ўзгартирилмаслиги ҳамда юқоридаги маълумотлар ва ушбу маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар кафолатланиши ва айтиб ўрилиши ва OPPO нинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари сақлаб қолиниши керак.

III. Фойдаланиш хусусиятлари

Ушбу веб-сайтдан ҳеч қандай ноқонуний мақсадларда ва Фойдаланиш келишувида тақиқланган мақсадларда фойдаланилмаслиги ва веб-сайт ва унинг таркибидан бошқа ташкилотлар ва шахсларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини бузиш учун фойдаланилмаслиги керак.

Сизга веб-сайтда атайин тақдим этилмаган ҳар қандай восита орқали ҳар қандай материаллар, мақолалар ёки маълумотларни олиш ёки олишга уриниш учун “чуқур уланишлар”, “интернетда қидириш”, “веб-робот”, “веб-изловчи” ёки бошқа автоматик жиҳозлар, проседуралар, алгоритмлар ёки усуллар ёки бошқа ҳар қандай шунга ўхшаш ёки муқобил жараёнлар орқали веб-сайтнинг ҳар қандай компоненти ёки контенти, тузилмаси ёки тақдимот шаклига кириш, олиш, нусхалаш ёки назорат қилишга рухсат берилмайди. OPPO бундай ҳаракатларни таъқиқлаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Сиз ҳар қандай ноқонуний воситалар орқали ҳеч қандай ваколатсиз веб-сайтнинг исталган контентига киришга уринмаслигингиз ёки веб-сайтнинг исталган хизматидан фойдаланишга уринмаслигингиз керак. Сиз ҳеч бир шаклда веб-сайтда тармоққа ҳужумни амалга оширмаслигингиз керак.

Сиз томонингиздан барча тегишли миллий ва халқаро экспортни бошқаришга оид қонунлар, жумладан кўзланган манзиллар, якуний фойдаланувчилар ва якуний фойдаланишлар бўйича ҳар қандай чекланишларга амал қилиниши шарт. Биз ҳар қандай экспортни бошқариш қонунлари ва чекланишларига амал қилиш мақсадида сизнинг веб-сайт ёки унинг исталган қисмига кириш ҳуқуқингизни тўхтатиб қўйиш, чеклаш ёки тугатиш ҳуқуқини ўзимизда сақлаб қоламиз.

Тегишли қонунлар, низомлар, ҳуқуқий жараёнлар ёки ҳукумат талабларига амал қилиш мақсадида керакли маълумотларни ошкор қилиш учун тегишли маълумотларни ошкор қилиш ҳуқуқлари доимо OPPO томонидан сақлаб қолинади. Тегишли қонунлар бундай ошкор қилишларни талаб қилиши ёки рухсат беришига ишонилган ҳолларда, жумладан фирибгарликдан ҳимоя қилиш мақсадида бошқа компаниялар билан маълумотлар алмашиш мақсадида OPPO маълумотларингизни ошкор қилиши мумкин.

Сиз сиз билан OPPO ўртасидаги веб-сайт, веб-сайт томонидан тақдим этиладиган ҳар қандай хизмат орқали ҳар қандай ўтказмалар ва ёзишмаларни сақлаб қолиш ҳуқуқига эгалигини ҳамда маълумотларнинг қуйидаги ҳолларда ошкор қилиниши мумкинлигини тасдиқлайсиз ва бунга розилик берасиз: бу қонунлар томонидан талаб қилинган ёки OPPO шундай қилиш орқали (1) ҳуқуқий жараёнларга амал қилиш; (2) Фойдаланиш келишувини бажариш; (3) бундай маълумотларнинг бошқаларниг ҳуқуқларини бузиши тўғрисидаги даъволарга жавоб бериш; ёки (4) OPPO, унинг ходимлари, веб-сайт фойдаланувчилари ёки ташриф буюрувчилари ва жамоатчилик ҳуқуқлари, мулклари ёки шахсий хавфсизлигини ҳимоя қилиш мумкинлигига ишониши учун етарлича сабаблар бўлган ҳолларда қилиниши керак.

Агар у сизнинг Фойдаланиш келишувини ёки веб-сайтдан фойдаланишингизга боғлиқ бўлиши мумкин бўлган йўриқномаларни бузганлигингизга ишонадиган ҳолларда OPPO аввалдан хабардор қилмасдан туриб веб-сайтга кириш ҳуқуқингизни тўхтатиб қўйиш ва/ёки келажакда веб-сайтга киришингизнинг олдини олишга қарор қилиши мумкин. Сизнинг Фойдаланиш келишувининг ҳар қандай бузишингиз ноқонуий ва нотўғри бизнес амалиёти ҳисобланади ва OPPO га пуллик товон тўланиши шарти билан тузатиб бўлмас зарарларга олиб келади. OPPO бундай ҳолларда зарур ёки мос деб топган суд таъқиқлари ёки бошқа муқобил чораларни қўллаши қўллаши мумкин. Бундай чоралар OPPO жорий умумий қонунлар ёки адолат қоидалари остида қўллайдиган бошқа ҳар қандай қўшимча чораларга қўшимчадир. OPPO қўллайдиган бошқа ҳар қандай чораларга қўшимча равишда OPPO яна сиздан тегишли маблағларни ундириб олиш ҳуқуқига ҳам эгадир ва сиз барча тегишли адвокат тўловлари ва суд ҳаражатларини тўлашга рози бўласиз. Сиз Фойдаланиш келишувини бузганлик туфайли сизнинг веб-сайтга киришингиз тугатилган ҳолларда OPPO нинг сизнинг ёки бошқа учинчи томоннинг олдида жавобгар бўлмаслигига рози бўласиз.

IV. Учинчи томон ҳаволалари

Веб-сайтда учинчи томонларнинго веб-сайтларига ҳаволалар бўлиши мумкин; барча учинчи томон контентлари учинчи томонлар томониданг тақдим этилади. OPPO контент, унинг ҳақиқийлиги, аниқлиги ёки мавжудлиги, ишончлилиги, хавфсизлиги ёки учинчи томон веб-сайтларининг бошқа жиҳатлари ва назоратимиздан ташқаридан бўлган бошқа жиҳатлар (жумладан унинг ҳуқуқларидан исталгани) бўйича ҳеч қандай ваъдалар, кафолатлар ёки баёнотлар бермайди ва у сизнинг бундай учинчи томон контентларидан фойдаланишингиздан келиб чиқувчи ҳар қандай оқибатлар учун жавобгар бўлмайди. Сиз бундай учинчи томон контентларига кириш ва улардан фойдаланиш бўйича хатарларни ўз зиммангизга оласиз.

V. Форс-мажор ҳолатлар ва бошқа учинчи томон сабаблари

Тегишли мажбуриятлар OPPO томонидан қонунларга кўра бажарилади, бироқ OPPO келишувни бажаришга тўсқинликлар, қуйидаги сабаблар бўйича бажаришдаги нуқсонлар, бажаришдаги кечикишлар ёки контентларни бажаришдаги ўзгаришлар туфайли шартноманинг бузилиши учун жавобгар бўлмайди:

(1)
Табиий офатлар, иш ташлашлар, қўзғолонлар, урушлар, ҳукумат қарорлари, суд маъмурий буйруқлари каби форс-мажор ҳолатлар туфайли;
(2)
Электр таъминотидаги узилишлар, алоқа тармоғидаги носозликлар ёки ҳар қандай хизматдаги узилишлар ёки хакерлик ҳужумлари, компьютер вирусининг ҳаракатлари, ноқонуний контент маълумотлари, зўровонлик билан маълумотларни яшириш, давлат назорати ва бошқа ҳар қандай тармоқ, технология, алоқа линиялари, ахборот хавфсизлиги чоралари кабилар туфайли талабларингизни бажара олинишига тўсиқлар каби давлат хизматлари омиллари туфайли;
(3)
Жиҳозлар ва тизимга доимий ёки шошилинч техник хизмат кўрсатилиши, жиҳозлар ва тизимдаги носозликлар, тармоқ маълумотлари ва маълумотлар хавфсизлиги каби омиллар туфайли, OPPO бундай муаммоларни ҳал қилиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилиши шарти билан.
VI. Махфийлик

Биз махфийлигингизни ҳурмат қиламиз ва уни ҳимоя қилишга интиламиз. Шахсий маълумотларингизни ҳимоя қилиш учун аниқ чоралар бўйича маълумотлар олиш учун махфийлик сиёсатларимизга қаранг.

Биз (ёки учинчи томон реклама берувчилар) маркетинг мақсадларида сизга мурожаат қилишимиз ва сизга махфийлик сиёсатларимизга кўра реклама материаллари ёки оммалаштириш маълумотларини юборишимиз мумкин.

Сиз билан веб-сайт ўртасидаги тармоқ уланиши ва маълумотлар ўтказишнинг тўлиқ хавфсиз эмаслиги ёки сир тутилмаслигини эслатиб ўтилиши керак. Сиз веб-сайтга юборадиган ахборот ва маълумотлар бошқалар томонидан ушлаб олиниши мумкин. Сиз билан веб-сайт ўртасидаги тармоқ уланиши ва маълумотлар ўтказишнинг тўлиқ хавфсизлиги ёки сир тутилишини OPPO томонидан кафолатлаб бўлмайди.

VII. Жавобгарликни чекланишлари ва жавобгарликларни рад қилиш

Веб-сайь ва унинг контентлари ва хизматларининг мавжудлиги, давомийлиги ва кирилувчанлиги бўйича OPPO ҳеч қандай турдаги кафолатлар бермайди. Веб-сайт ва унинг контентлари “статус кво” асосида тақдим этилади. Веб-сайт ва ҳар қандай уланган веб-сайтлардан фойдаланишингиз бўйича ёлғиз ўзингиз жавобгардирсиз. Агар сиз бутун веб-сайт ёки унинг бирор-бир қисмидан қаноатланмасангиз, веб-сайт ёки унинг қисмидан фойдаланишни тўхтатишингиз мумкин.

Веб-сайтда мавжуд бўлган контентларнинг тўғрилиги, тўлиқлиги ва ишончлилиги OPPO томонидан кафолатланмайди. Веб-сайтда чоп қилинган турли маҳсулотлар ёки хизматларнинг маълумотлари, жумладан, бироқ бу билан чекланмаган ҳолда, маҳсулот функциялари, конфигурациялари, параметрлари, техник хусусиятлари, хизмат контентлари кабилар турли мамлакатлар/ҳудудларга кўра ўзгариши мумкин; хаттоки битта маҳсулотнинг ўзи учун ҳам унинг функциялари, конфигурациялари, параметрлари, техник хусусиятлари кабилар маҳсулот ҳаёт циклининг турли босқичларида созланиши мумкин ва OPPO томонидан тегишли маълумотларнинг янгиланиши маълум вақтни олиши мумкин, шунинг учун ҳам сиз кўриб турган маҳсулотлар ёки хизматлардаги маълумотлар билан сиз ҳақиқатда сотиб оладиган ёки бозордан сотиб олишингиз мумкин бўлган маҳсулотлар ёки хизматлардаги маълумотлар ўртасида фарқлар бўлиши мумкин.

OPPO билвосита, тасодифий, атайин етказилган зарарлар ёки жазоланиши керак бўлган зарарларнинг ҳар қандай шакли учун жавобгар бўлмайди ҳамда у ҳар қандай билвосита йўқотишлар, жумладан, бироқ бу билан чекланмаган ҳолда, фойда, даромад, маълумотлар ва маълумотлардан фойдаланилишидаги йўқотишлар учун жавогарликни зиммасига олмайди.

OPPO ва унинг ҳамкорларининг сиз олдингиздаги сизнинг веб-сайтдан фойдаланишингиздан келиб чиқадиган ҳар қандай зарарлар ёки йўқотишлар учун тўлиқ жавобгарлиги обуна тўловлари ёки веб-сайтнинг исталган хизмати ёки функциясидан фойдаланишингиз билан боғлиқ бўлган шунга ўхшаш тўловларниннг жами миқдоридан ортиқ бўлмайди. Айрим юрисдикциялар жавобгарликларнинг чекланишига рухсат бермаслиги туфайли юқоридаги чекланишлар сизга нисбатан қўлланилмаслиги мумкин.

VIII. Қўлланилувчи қонунлар ва бошқа қоидалар

Фойдаланиш келишувининг қўлланилиши, ишлаши, талқин қилиниши ва бахсларни ҳал қилиш Хитой Халқ Республикаси қонунлари томонидан тартибга солинади.

Ушбу Фойдаланиш келишувини имзолаш жойи бўлиб Дунгуань, Гуандун ҳисобланади. Ҳар иккала томон ҳам икки томон ўртасида Фойдаланувчи келишувининг мазмуни ёки унинг бажарилиши бўйича келишмовчилик юзага келган ҳолларда уни музокаралар йўли билан тинч ҳал қилиш учун қўлларидан келган барча ишни қиладилар; агар келишмовчиликни музокаралар йўли билан ҳал қилиб бўлмаса, томонлардан исталгани Келишув имзоланган жой юрисдикциясидаги халқ судига даъво киритиши мумкин.

712051950

Hotline

712051950

9:00 – 18:00 Dam olish kunisiz

Email.svg

Email orqali bog'lanish